Хитойнинг Чэнду шаҳридаги Электрон фанлар ва технологиялар Ууниверситети профессори кеч қолган талабаларни жазолашнинг ғаройиб усулини қўллади. У талабаларни қўллари билан мингта смайлик-эмотиконлар чизиб чиқишга мажбур қилган. Бу ҳақда The Straits Times хабар тарқатди.

Хитой таълим муассасаларида айб иш қилган ўқувчи-талабаларни катта ҳажмли матнлар ёздириб жазолаш усули аввалдан мавжуд. Бироқ эмотиконлар билан боғлиқ воқеа ҳақидаги хабар хитойликлар ўртасида оммалашиб кетди.

Ҳодисага ҳамма ҳам бир хилда ҳазил билан ёндашмади, профессорни талабаларни бефойда машғулот билан банд қилганини танқид этувчилар ҳам топилди.