2018 йилги жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган Санкт-Петербургдаги «Зенит» клубига тегишли бўладиган стадионнинг қандай номланиши аниқ бўлди.

«Петербургда қуриб битказилаётган стадион географик жойлашлувидаги номи билан бир хил номда «Крестовский» номи билан аталади.

Эслатиб ўтамиз, ўтказилган социологик тадқиқотлар натижасида шаҳар аҳолисининг 30,3 фоизи макур ном вариантини маъқул деб топишган», – дейилади Санкт-Петербург маданият ишлари бўйича қўмитаси ахборотида.

«Крестовский» стадиони ЖЧ-2018дан ташқари Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақаси учрашувларини ҳам ўзида қабул қилади.