Ёзувчи Стивен Кингнинг шу номли асари асосида суратга олинган “Мобильник” триллерининг биринчи трейлери омма эътиборига намойиш этилди. Ролик YouTube сайтига жойлаштирилган.

Фильмда асосий ролларни Жон Кьюсак ва Сэмюэль Л. Жексон ижро этган. Кинг сценарий муаллифларидан бири ҳам ҳисобланади.

Сюжет бўйича, бош қаҳрамон (Кьюсак) технологик апокалипсис марказида қолиб кетади. Мобил алоқа тармоқлари орқали сирли сигнал юборилади ва у одамларнинг онгини қайта дастурлайди. Кьюсак яратган образ хотини ва ўғлини қидириб топиши керак бўлади.

“Мобильник” Америка кинотеатрларида 8 июль куни намойиш этила бошлайди.