“Тахтлар ўйини” сериалининг олтинчи мавсуми янги рекорд ўрнатди

Маданият 27 Апрель 2016 1467

“Тахтлар ўйини” сериалининг олтинчи мавсуми биринчи эпизодини 10,7 миллион нафардан зиёд киши томоша қилди — бу эса энг юқори кўрсаткични қайд этди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар бермоқда. Аввалги рекорд бешинчи мавсумнинг якуний қисми эди — уни 10,3 миллион томошабин кўрган эди.

Нашрнинг маълум қилишича, “Тахтлар ўйини” сериали бешинчи мавсумининг ҳар бир қисми 20 миллион мухлисни ўзига жалб этган. 2011 йилда бу кўрсаткич 2,2 миллионни ташкил этган эди.

Аввалроқ торрент-трекерлар сериалнинг олтинчи мавсуми, биринчи қисмини 12 соат ичида 200 минг мартадан кўп қароқчилик йўли билан кўчириб олинганини кўрсатишганди.

Кўпроқ янгиликлар