Adidas 2016 йил учун даромад прогнозини оширди

Иқтисодиёт 27 Апрель 2016 957

Спорт маҳсулотлари, либослар ва оёқ кийимлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси биринчи чорак даромадининг 38 фоизга кўтарилгани тўғрисидаги хабардан сўнг йиллик даромад прогнозини яна кўтарди. Бу ҳақда Рейтер хабар берди.

Adidas бугун, 27 апрель куни 2016 йилги савдо кўрсаткичи, валюта ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, 15 фоизга кўтарилишини кутаётганини маълум қилди. Аввалги прогнозга кўра, ўсиш 10 фоиздан 12 фоизгача бўлиши айтилганди.

Компания давом этаётган амалиётлардан ушбу йилда соф фойда 15-18 фоизга ўсишини кутмоқда. Аввалги прогнозда бу кўрсаткич 10-12 фоиз эди.

Кўпроқ янгиликлар