Вашингтон Миллий дендрарийсидаги иккита қушга Озодлик ва Мустақиллик деб ном қўйишди. Бу ҳақда CBS News хабар берди.

Номлар ижтимоий тармоқларда ташкиллаштирилган “Қушлар учун лақаб” кампанияси давомида танлаб олинди.

Овоз бериш жараёнида 36 минг киши иштирок этди. Танловга қуйидаги лақаблар таклиф этилганди: Анакостия (Вашингтоннинг тарихий бўлаги) ва Потомак (АҚШ шарқидаги дарё), Шараф ва Шуҳрат, Олча ва Гулча каби.

Қушларнинг "ота-онаси" ҳам шарафли Президент ва Биринчи Леди лақабларига эга.