Бектемир туманида уюшган ўғрилар гуруҳи ҳаракатларига чек қўйилди

Жамият 27 Апрель 2016 797

Тошкентнинг Бектемир туманида қўлга олинган бир гуруҳ уюшган жиноятчилар ўтган йилнинг январь ойидан август ойигача олдиндан пухта ўйлаб тузилган режага асосан очиқдан-очиқ ўғрилик жинояти билан шуғулланиб келишди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, оилали, уч нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланган Абдушукр Баҳодиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) шерик сифатида ўз ёнига 1982 йилда туғилган, оилали, икки нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланган Элшод Ҳамидуллаев, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Тоҳир Жўрабоев, 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Аброр Ҳамдамовларни ҳам ёллайди. Буларнинг орасида Аброр Ҳамдамов ўзига тегишли бўлган автомашинаси билан ҳамкорлик қилади.

Аниқ тузилган режаларга асосан 2015 йилнинг 19 январидан 2015 йилнинг август ойига қадар саккиз маротаба (суриштирувлар жараёнида аниқлангани) жиноятларни содир этишади.

Биринчи маротаба Бектемир тумани Роҳат кўчасида жойлашган уй эгаси 1994 йилда туғилган фуқаро Расулжон Асадуллаевга тегишли бўлга “Нексия” автомашинасининг очиқ ҳолда қолдирилганидан фойдаланиб, автомашина салонидан автомашина поликларини, автомагнитола ва 300 минг сўм пулларни ҳам ўмаришган.

30 январь куни туманнинг Сувсоз мавзеси хонадонлардан бирининг олдида қаровсиз қолдирилган, хонадон эгаси 1969 йилда туғилган Ҳасан Хўжақуловга тегишли бўлган автомашинанинг тўрт дона ғилдиракларини ечиб олиб воқеа жойидан яширинишади. 2015 йилнинг 20 май куни Бектемир тумани Оҳангарон 11 тор-кўчасидаги хонадонлардан бирида 1969 йилда туғилган Абдували Хушвақтовга тегишли бўлган уйнинг меҳмонхонасидан иккита жами нархи 2 200 000 сўмлик катта гиламларни олиб чиқиб кетишади. Навбатдаги ташриф эса туманнинг Мажнунтол кўчасидаги хонадонларнинг бирига бўлади. 1982 йилда туғилган Гулнигор Асқаровага тегишли бўлган нархи 300 минг сўмлик велосипед, нархи 70 000 сўмлик иккита эмал чойнаклар, нархи 45000 сўмлик бир дона қозон, нархи 65 000 сўмлик бир дона эмал тоғора ва 480 000 сўмлик ошхона ускуналари ва идиш-товоқларни эгаллаб, воқеа жойидан яширинишади. Эртасига яна ушбу хонадонга киришиб, уй эгасига тегишли бўлган нархи бир миллион икки юз минг сўмлик газ плитаси ва нархи 640 000 сўмлик икки дона регистрларни олиб чиқиб кетишади.

2015 йилнинг 17 июль кунида Бектемир туманнинг Роҳат 12-тор кўчасидаги хонадонлардан бирида ҳеч ким йўқлигини билган ҳолда уй эгаси 1993 йилда туғилган Қосимжон Нуровга тегишли бўлган “Chevrolet Malibu” автомобилининг уч миллион сўмлик ғилдирагини, нархи икки миллион 500 000 сўмлик тўртта чинни идишлар жамланмасини, нархи бир миллион 200 000 сўмлик перефараторни, нархи 600 000 сўмлик чангютгич ва нархи 250 000 сўмлик вентиляторни яширин равишда олиб чиқиб кетишади. Шу йилнинг 19 август кунида эса туманнинг (Борданкўл) тор (Оҳангарон шоҳ) кўчасидаги хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, 1957 йилда туғилган Нурмамат Абдурашидовнинг уйидан нархи 300 000 сўмлик бир дона палас, 800 000 сўмлик битта қозон, жами нархи 400 000 сўмлик тўрт дона стулларни, 100 000 сўмлик бир дона электродрель, 200 000 сўмлик бир дона болгарка, 400 000 сўмлик бир дона велосипед, 200 000 сўмлик бир дона самовар, 80 000 сўмлик алюминийдан ишланган иккита флягаларни ўғрилаб чиқиб кетишади.

Уларнинг энг охирги юришлари эса ўша йилнинг 28 август куни кўнгилсиз тарзда якун топади. Яъни туманнинг Мажнунтол 2-тор кўчасида жойлашган хонадонлардан биридан нархи 400 000 сўмлик «Chevrolet lasetti» русумли автомашинанинг резина шиналарини, нархи 350 минг сўмлик бир дона компрессор, 300 000 сўмлик “Nikia lumia 625” русумли уяли телефон аппаратини, 400 000 сўмлик олти дона электроавтоматлар, 250 000 сўмлик калитлар тўплами, хонадон шкафида бўлган 300 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетишади.

Аммо улар уй эгаси — 1990 йилда туғилган Рустам Баҳромовнинг зийраклиги сабабли узоққа кета олишмади.

Олиб борилган суриштирув-тергов ишлари натижасида ўз тасдиғини топган ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг барча қилмишлари фош этилиб, яна бир жиноий гуруҳнинг яширин фаолиятига чек қўйилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар