eBay даромади 2016 йилнинг 1-чорагида 23 фоизга пастлади

Иқтисодиёт 27 Апрель 2016 825

eBay корпорациясининг 2016 йил биринчи чорак учун соф даромади ўтган йил шу давр билан таққослаганда 23 фоизга тушиб кетди ва 482 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Компания даромади эса йилнинг биринчи уч ойи мобайнида 3,7 фоизга ошиб 2,14 миллиард долларга етди.

2016 йилнинг иккинчи чорагида компания ўз даромади 2,14-2,19 миллиард доллар, 2016 йил охири бўйича умумий 8,6-8,8 миллиард доллар бўлишини прогноз қилмоқда.

eBay ҳар қандай маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи жаҳондаги энг йирик интернет-аукцион ҳисобланади (eBay.com веб-сайтини бошқаради). 2016 йилда компаниянинг соф фойдаси 52,8 миллион долларни ташкил этган.

Кўпроқ янгиликлар