Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқан халқаро хавфсизлик бўйича V Халқаро конференция доирасида Америка, Исроил ва Саудия Арабистони террорчиларнинг такфирист-сионист ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида “Газета.ru” мухбири хабар берган.

Такфиризм – радикал исломнинг нафақат террорчиларни, балки бошқа мусулмонларни ҳам қатл қилишга йўл қўювчи бир йўналиши. ИШИД террорчи гуруҳи ана шу позицияга амал қилади.

У шунингдек, Эрон Исроилнинг “сионистик режими” ядровий қуролсизланиш тарафдори эканлигини қайд этди. Вазирнинг сўзларига кўра, ядровий қуролнинг тарқалмаслиги ҳақидаги Шартномада бу энг асосий масалалардан бири бўлиши керак.

Бундан аввал, ОАВда Эрон Сурия президенти Башар Асад ва унинг оиласига мамлакатдан паноҳ бериш таклифини билдиргани тўғрисида хабар берилганди.