Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпанияси Etihad Airways соф фойдасини 41 фоизга оширди. Бу ҳақда Market Watch хабар берди.

Маълум бўлишича, компания фойдаси 2015 йилда 103 миллионни ташкил этган, 2014 йили эса бу кўрсаткич 73 миллион доллар бўлган.

Ушбу натижаларга ташилган йўловчилар сонининг ортиши ҳамда авиаёқилғи сарфини камайтиришга хизмат қилган нефть нархининг пасайиши эвазига эришилди.

2015 йилда компания 17,6 миллион кишини ўз манзилига етказган, бу эса 2014 йил кўрсаткичидан 18,9 фоизга кўп.

Бундан ташқари, Etihad Airways йиллик даромади 19,5 фоизга – 7,55 миллиард доллардан 9,02 миллиард долларга ошди.