Европа Иттифоқи Россияни Арктикадаги ҳамкорлик иштирокчиси сифатида кўрмоқда, деб айтди Брюсселда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини.

"Биз бу йўналишдаги ҳаракат (муваффақиятли халқаро ҳамкорлик) давом этиши ва ҳаттоки, бу хавфсизлик кенгайиши ва чуқурлашишини истаймиз. Бу Россия ва бошқа Арктикада ҳудудга ёки бу ҳудудла фаолликка режаларга, ёки манфаатларга эга бўлган бошқа давлатлар, мисол учун Хитой билан ҳамкорликни ўз ичига олади", деб айтди Могерини.

Могерини Европа Иттифоқида бу ҳудудда ўз манфаати борлигини таъкидлаб ўтди.

"Арктика ўзидан катта салоҳиятни, бироқ шу билан бирга катта чорловни акс эттиради, биз бу чорловни биргаликда муҳокама қилишимиз ва унга биргаликда жавоб беришимиз керак, чунки бу умумий ҳудуд. Ҳанузгача ҳамкорликнинг имкони бўлган ва биз унинг давом этишини истаймиз", деб айтди Могерини.

Могерини матбуот-анжуманда Европа Иттифоқининг Арктикадаги сиёсати ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилди. Бу ҳужжат ўз ичига учта асосий йўналишни олган: иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Арктика ҳудудининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, Арктиканинг ЕИнинг ташқи хавфсизликка тааллуқли стратегик режаларидаги таянч роли.