Интернетда Анжелина Жолининг "ҳёмон касалликка чалингани" тўғрисида тарқалган миш-мишлардан бир ой ўтиб, актрисанинг биринчи суратлари пайдо бўлди.

2016 йилнинг март ойида Американинг National Enquirer нашри актрисанинг вазн йўқотиш ҳамда саратондан вафот этиш хавфи остида қолгани тўғрисида материал чоп этганди. Унга кўра, Жоли 35 килограммга озиб кетган ва овқатланишдан бош тортган. Актриса шифохонага ётқизилгани тахмин қилинганди.

Кейинги соатларда пайдо бўлган суратларда Анжелина қизлари билан Лондон марказидаги супермаркетдан чиқмоқда. Унинг кўриниши бир ой аввалгидан анча яхши, бу эса унга қўйилган даҳшатли ташхисни шубҳа остига қўяди.

Бундан ташқари, ғарб ОАВи Жолининг оиласи билан Лондонга доимий яшаш учун кўчиб ўтиши ҳақида ёзмоқда.