Иордания расмийлари Ливаннинг таниқли рок-гуруҳи Mashrou' Leila’нинг концертини диний ва жинсий эркинлик ҳақидаги қўшиқлари сабабли тақиқлаб қўйишди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Дастлаб Иордания қадимийликлар департаменти гуруҳга концерт ҳудуднинг маънавиятига тўғри келмаслиги сабабли мамлакатнинг пойтахтидаги Рим театри саҳнасида чиқишни тақиқлаб қўйди. Кейинроқ Амман расмийлари гуруҳнинг қўшиқлари диний эътиқодларга зид келишини маълум қилишган.

Тақиқлов Иорданиянинг ғарбий иттифоқдошларида саволлар уйғотиши мумкин. Бунгача мамлакат ислом фундаментализми ўсаётган, минтақадаги энг либерал давлатлардан ҳисобланган.

Mashrou' Leila гитарачаси гуруҳ сиёсий ҳужумлар нишони бўладиган даражада танила олганини таъкидлаб ўтди.

Бунгача гуруҳ Амманда уч марта концерт берган.