Каталонияда истиқомат қилувчи 411 киши офисдаги қадоқланган сувни ичиш оқибатида касалликка чалинди. Уларнинг барчаси норовирус – Caliciviridae оиласига мансуб РНК сақловчи вирус юқтириб олган.

Кўп ҳолларда норовирус нобактериал табиатнинг ошқозон-ичак хасталиклари эпидемиясига сабаб бўлади.

Каталония шифокорлари сўнгги олти кун давомида касалхоналарга офисда ишловчи ходимлар кучли қайд қилиш ва ич сурилиши шикояти билан мурожаат қилган.

“Одамлар бутилкадаги сувдан заҳарлангани биз энди кўриб турибмиз. Бунинг олдини олиш лозим”, дея изоҳ берди тиббиёт вакили.