Кениядаги Масаи-Мара қўриқхонасида довюрак зебра уч тимсоҳдан қутулиб чиққан. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди.

Воқеа Мара дарёси бўйида содир бўлган. Тимсоҳлар зебрага ҳужум қилган, бироқ у қарши ҳужумга ташланган ва сувдан сакраб чиққан. Суратларга қараганда зебранинг олд оёғи синган, бу унинг бошқа йиртқичлар билан тўқнашганда омон қолиш имкониятларини камайтиради.

Фотосуратлар муаллифи – жанубий америкалик сураткаш Нелис Волмаранс. Унинг айтишига қараганда зебра аёвсиз жанг олиб борган ва тимсоҳларни тишлашга ҳаракат қилган. Волморанснинг таъкидлашича, зебранинг омон қолгани мўжиза.

“Зебра жароҳатларсиз қутулса, хурсанд бўлардим, аммо табиат қонунлари ҳар доим ҳам истаганимиздек бўлавермайди: охир-оқибат ҳаёт ғилдирагида ҳамма ўз ролини ўйнайди”, - деди суртакаш.