Ҳолливуд актёри Киану Ривз “Киану” номли ҳажвий жангари фильмда мушукчага овоз берди. Бу ҳақда Moviefone хабар берди.

Фильм режиссёри Питер Атенсио, асосий роллар ижрочилари Кигэн-Майкл Ки ва Жордан Пил.

Фильмдаги мушукчанинг лақаби Ривзнинг шарафига Киану деб аталган. Атенсионинг сўзларига кўра, актёрнинг розилигига эришиш осон бўлмаган.

2016 йили биринчи трейлер тақдим этилгач, вазият ўзгаради. Режиссёрнинг сўзлари бўйича, Ривзнинг опаси, эҳтимол, бу роликни акасига кўрсатган. Шундан кейин Ривз фильм яратувчилари билан боғланган.

Фильм прокати 29 апрелдан бошланади.