Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Киевда ИШИД террорчи ташкилотининг хорижлик беш аъзосини қўлга олишди. Бу ҳақида Украина хавфсизлик хизматининг сайтида маълум қилинди.

“Собиқ совет мамалакатлари фуқаролари Украинага ташриф буюришди, уларга чегарадан сохта ҳужжатлар етказиб беришни ваъда қилишган. Кейинчалик улар Суриядаги зиддият минтақасига йўл олишни режалаштиришган. Украина хавфсизлик хизмати ходимлари муҳожирлик хизмати билан ҳамкорликда бу шахсларнинг пойтахтдаги ижарага олинган уйларнинг бирида жойлашганини аниқлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бошқарма хориж фуқароларини ўз ватанларига мажбурий қайтариш ҳақида қарор қабул қилганини қайд қилмоқда.

Шунингдек, Украина хавфсизлик хизматида ўтган йили мамлакатдан террорчи гуруҳнинг 25 нафар аъзоси чиқариб юборилгани маълум қилинган. Интерпол томонидан халқаро қидирувда бўлган ИШИДнинг олти аъзосини махсус хизмат ходимлари кейинги экстрадициялар учун ушлаб қолишди.