Жанубий Кореянинг Ренхап агентлиги Пхеньян радиосига таянган ҳолда тарқатган маълумотларига кўра, Шимолий Корея меҳнат партиясининг съезди сўнгги 36 йил ичида илк маротаба 6 май куни бўлиб ўтади.

"КМП (Корея меҳнат партияси) марказий қўмитаси сиёсий бюроси қарорига кўра, партия съезди 2016 йил 6 май куни ўтказилади", — деб эълон қилган КХДР марказий радиоси.

Жанубий Корея ахборот агентлиги қайд этишича, сиёсий анжуман мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

Сеул экспертларининг фикрича, бу сафарги партия форуми 3-4 кун давом этиши мумкин.

Айтиш жоизки, КМП съезди охирги маротаба 1980 йилда ташкил этилган эди. Унда мамлакатнинг ҳозирги етакчисининг отаси Ким Чен Ир Шимолий Корея илк раҳбари Ким Сен Ирнинг ўрнини эгаллаши расман тасдиқланганди. Аммо КМП Ким Чен Ир ҳукмронлиги даврида бирон марта ҳам йирик анжуман ўтказмаган.