Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Халқаро хавфсизлик бўйича V Москва анжуманида берган баёнотига кўра, расмий Пхеньян ядро қуролига эга давлатлар сафидан жой олиш мақсадида масъулиятсиз ҳаракат ва уринишларга барҳам бериши керак.

«Пхеньян раҳбарияти масъулиятсиз уринишларига барҳам бериб, ядро қуролига эга давлат сифатида тан олиниши хомхаёл эканини тушуниб етади, деб ўйлаймиз», — деган ташқи ишлар вазири.

Шу билан бирга, Лавровнинг қайд этишича, Россия айрим давлатларнинг мазкур вазиятдан фойдаланиб, ҳарбий салоҳиятини кучайтиришини хавфли ва акс самара берувчи сиёсат, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Су Ён, АҚШ агрессиясини тўхтатиш учун Пхеньян қудратли ядро қуролига эга бўлиши шарт, деган фикрни билдирган эди.