Лукашенко Беларусда парламент сайловлари муддатини тасдиқлади

Жаҳон 27 Апрель 2016 437

Беларусь президенти Александр Лукашенко Миллий мажлиснинг вакиллар палатаси янги таркиби учун сайловларни 11 сентябрда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мамлакат марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича давлат раҳбари ҳузурида бўлиб ўтган йиғилиш натижаларига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

Унинг билдиришича, сайловолди ташвиқот кампанияси 10 июндан кечикмасдан бошланади. Анъанага кўра, сайловларга МДҲ ва ЕХҲТ вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилади.
Аммо Ермошина бўлажак сиёсий воқеликдаги кузатувчиларнинг тахминий сонига ойдинлик киритолмаган. Унинг айтишича, 2012 йилги парламент сайловларида 600 нафар атрофида халқаро вакил овоз бериш жараёнини кузатиб борган.

Кўпроқ янгиликлар