Олимлар акулалар бир-бирларини қандай кўришлигини билишга ҳаракат қилишди ва бу саволга жавоб олиш мақсадида денгиз йиртқичларининг нигоҳида дунёни кўрсатувчи камерани ўрнатишди. Тадқиқот Scientific Reports журналида чоп этилди.

Биофлуоресан жониворлар рангларни ўзлари аниқлашмас экан: ўзига хос молекулалар уларнинг тери қаватида атрофдаги нурларни шимирилиб кетишида иштирок этиб, рангларни тўлқин узунлигидаги силжиш билан акс эттиради. Сув остида ҳам бу жараён ўзгача аҳамият касб этади. Сабаби сув ости улкан мовий нурланиш фильтри вазифасини бажаради.

Олимлар акулаларнинг кўз сетчаткалари таҳлилидан иш бошлашди. Маълум бўлишича, бу аъзолар фақатгина узун чизиқлар (мазкур ҳолатда балиқ кўзлари жуда ҳам паст кўриш қобилиятига эга бўлади) ва битта турдаги конусдан (кўк-яшил рангларни фарқлай олишга ёрдам беради) иборат бўлади.

Камерани қуйидаги шароитларга мослаган ҳолда олимлар Скриппс (Калифорния) кўрфази тубига тушишди ва акулаларни одатий яшаш шароитларини ўрганишди. Камерасиз акулалар сув остида деярли кўринишмайди, бироқ агарда камера ёқилса йиртқич балиқларда яшил жилодаги ранглар (акулаларнинг жинси ва туридан келиб чиққан ҳолда ҳар хил шаклда) товлана бошлайди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, биофлуоресценция акулаларга сув остида бир-бирларини кўришларига (жинсий ҳамроҳларни топиш учун) ёрдам беради. Шунингдек, бу жараёнда йиртқичлар уларга етиб олишолмайди. «Туганмас кўк соялар дунёсида кутилмаганда мовийдан яшил рангга ўзгариб турувчи бўёқлар билан қопланган мавжудот пайдо бўлди. Бу худди оқ қарғага ўхшайди», — дея таъкидлайди тадқиқот раҳбари Дэвид Грубер.