Олимлар Хитой учун ғарбча ҳаёт тарзи оқибатларини ўрганишди

Жамият 27 Апрель 2016 706

Хитойлик тиббиёт соҳаси олимлари мамлакатдаги ғарбча ҳаёт тарзи болалар саломатлигига қандай таъсир ўтказишини аниқлашди. Тадқиқот European Journal of Preventive Cardiology журналида маълум қилинди.

Ғарбга хос ҳаёт тарзининг Хитой учун асосий зарарлари – фастфуд маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳамда ортиқча вазнга эга болалар сонининг ортиб кетиши деб белгиланди.

Ортиқча вазн ва семизлик 1985 йили ўғил болаларда 0,74 ва 0,03 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 16,35 ва 17,20 фоизни ташкил этди. Қиз болаларда эса ортиқча вазн ва семизлик 1985 йилда 1,45 ва 0,12 фоиз, 2014 йилда эса 13,91 ва 9,11 фоиз. Ўғил болалар ва қиз болалар ўртасидаги номутаносиблик демографик сиёсат билан боғлиқ бўлиши мумкин.

7-12 ёшли болалар ўртасида бу муаммо ўсмир (13-18 ёшли) болаларга нисбатан кўпроқ учрайди. Бу ҳолатни ўсмирларнинг ўз ташқи кўринишларига кўпроқ эътибор беришлари билан изоҳлаш тўғри бўлади.

Ўз тадқиқот ишларида олимлар Шаньдун провинцияси таълим департаменти томонидан ўтказилган мактаб ёшидаги болаларни 6та миллий таҳлилини метаанализ қилишди. Тадқиқот умумий ҳисобда тана вазни индекси белгиланган 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 27840 нафар қишлоқ ўқувчиларини бирлаштирган.

Экспертларнинг фикрига кўра, ҳукумат болалар ва ўсмирларнинг соғлом ҳаёт тарзини кечиришига кўпроқ аҳамият бериши лозим. Юқори калорияли ва ёғларга бой озиқ-овқатлар истеъмол қилиш Хитой анъанавий овқатланиш маданиятига хос эмас.

Тана вазни индекси тана вазни (киллограммда) тана узунлиги (метрда) квадратига нисбати билан аниқланади. Масалан, 1,7 метр баландликда 67 килограмм оғирлик ТВИ 23 га тенг. Ўртача ТВИ 18,5-24,99 ҳисобланади. 18,5 дан паст кўрсаткич тана вазни етишмаслиги билан изоҳланса, 25 дан юқориси ортиқча вазндан дарак беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар