«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари 2016 йил январь-март ойларида 576,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга кўп демакдир.

«Ўзкимёсаноат» АЖ матбуот хизматида маълум қилишларича, ҳисобот даври мобайнида 51,1 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилган. Бу эса, 2015 йил биринчи чорагига нисбатан 10,9 фоизлик ўсишни англатади, деб ёзади uzdaily.uz нашри.

Соҳа ишлаб чиқариш қувватлари биринчи чоракда 328,46 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиққан.

Хусусан, 266,1 минг тонна азотли ўғитлар, 35,9 минг тонна фосфорли 26,46 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида кимё саноати томонидан 65,44 млрд сўмлик маҳсулот мижозларга етказилган.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича АЖ томонидан 42,9 млн долларлик хорижий сармоя ўзлаштирилган.