Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Халқаро хавфсизлик бўйича V Москва конференцияси доирасида берган баёнотига кўра, АҚШ ва Россиянинг терроризмга қарши курашда ҳамкорлиги ўрнак олса арзигўлик ҳодисадир.

«Россиянинг Сурия масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилиши, турли мамлакатларнинг халқаро терроризмга қарши курашда нафақат мумкин бўлган амалиёт, балки таъсирчан қурол эканини исботлайди», — деди Патрушев.

Бундан ташқари, Патрушевнинг фикрича, «рангли инқилоблар» халқаро сиёсатнинг терроризмга сабаб бўлувчи салбий омилларидан биридир.

Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг конференцияга йўллаган мурожаатини ўқиб берган.

Давлат раҳбари Россия ҳарбий космик кучларининг Суриядаги ҳарбий амалиётлари аҳамиятини қайд этиб, у «вазиятни тубдан ўзгартириш ҳамда зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш учун томонлар ўртасида мулоқотни давом эттириш борасида қулай шароит яратгани»ни таъкидлаган.