«ПСЖ» даромади Франция чемпионатидаги 14та клубнинг умумий даромадидан кўпроқ бўлди

Спорт 27 Апрель 2016 573

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби 2015 йил якунлари бўйича топган даромади рақамлари маълум бўлди.

Bloomberg портали берган маълумотга кўра, парижликларнинг даромади миқдори 484 миллион еврони ташкил қилган. Бу даромад бўйича иккинчи кўрсаткичдаги «Монако»нинг даромадидан 4 мартага кўпроқ (117,4 млн) деганидир.

Бундан ташқари, «ПСЖ»нинг даромади Биринчи Лигада иштирок этувчи 14 жамоанинг умумий даромадини қўшиб ҳисоблаганда ҳам уларникидан кўпроқни ташкил қилган.

Шу билан бирга «Пари Сен-Жермен» даромадининг катта қисми, 205 миллион евро «бошқа маҳсулот» сифатида қайд қилинган. Bloombergнинг қайдларига кўра, гап жамоанинг Қатар туризм вазирлиги билан ҳомийлик шартномаси эвазига топиладиган 205 миллион евро ҳақида кетмоқда.

Пойтахт жамоасининг ойлик маош жадвали ўтган йили 254,9 миллион еврони ташкил қилган. Бу мазкур кўрсаткич бўйича 2-ўринда турган «Марсель»нинг ойлик ҳисобидан 2,5 баравар кўпроқ деганидир.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Франция клубларининг умумий даромади 1,4 миллиард еврони ташкил қилган, «ПСЖ» чиқариб ташлаб қолган 19та жамоанинг даромадларини ҳисоблаганда бу кўрсаткич 941 миллион еврони ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар