Қоҳира "Мистраль" кемалари учун ускуналарни сотиб олиш мақсадида Москвага мурожаат қилди

Иқтисодиёт 27 Апрель 2016 833

Миср "Мистраль" вертолёт ташувчи кемаларидан ечиб олинган Россия ускуналарини сотиб олмоқчи. Россия ва Миср бу масалани кўриб чиқишмоқда, деб маълум қилди "Интерфакс" ахборот агентлигига Миср мудофаа вазири ўринбосари Муҳаммад Ал-Қашқий.

Россия 2011 йилда Францияга "Мистраль" кемалари қуриб бериш учун буюртма берган, бироқ 2014 йилда Париж кемаларни сотишни Украинадаги вазият сабабли музлатиб қўйган. 2015 йил августида Владимир Путин ва Франция президенти Франсуа Олланд кемаларни қуриш ва етказиб бериш бўйича шартноманинг амал қилишини тўхтатишга ва Россияга шартнома бўйича тўланган пуллар ҳамда етказиб берилган Россия ускуналари ва материалларини қайтариб берилишига келишиб олганлар.

Шундан кейин Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин Россия Францияга кемалар учун тўлаган пулидан 3 баробар кўпроқ пул ундириб олганини маълум қилган.

Маълум қилинишича, шартноманинг бекор қилиниши Францияга 1 млрд долларга айланган.

Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов Қоҳира кемалар учун 1 млрд доллардан кўпроққа Россия вертолётлари ва ускуналари сотиб олиши мумкинлигини айтган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар