РФКП депутатлари Кубада ракета мажмуаларини жойлаштириш таклифини илгари сурди

Жаҳон 27 Апрель 2016 540

Россия коммунистик партияси депутатлари Валерий Рашкин ва Сергей Обухов мамлакат президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаа вазири Сергей Шойгуларга қилган мурожаатида, Лурдесдаги радиоэлектрон маркази фаолиятини қайта тиклаш ҳамда Кубада ракета мажмуаларини ўрнатиш таклифини илгари суришди. Депутатларнинг фикрича, Россия ва коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иттифоқчилари манфаатларини ҳимоя қилиш учун шундай чоралар кўриш лозим, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Уларнинг сўзларига кўра, АҚШ май ойидаёқ Туркия жануби-шарқида HIMARS русумидаги ракета учириш ускуналарини жойлаштириш ниятида. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатган эди.

«Ушбу қурилма ёрдамида 500 км.лик масофага ракета зарбаси бериш мумкинлиги эътиборга олинса, коллектив хавфсизлик шартномаси аъзоси Арманистон хавф остида қолади».

Депутатларнинг айтишларича, Россия ва иттифоқчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ хатти-ҳаракатларига муносиб жавоб бериш керак. Хусусан, HIMARS каби ёки ундан кучлироқ ракета мажмуаларини Кубада жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

«Бундан ташқари, Ҳавана шаҳри яқинидаги Лурдес радиоэлектрон марказини қайта тиклаш ҳам Вашингтон сиёсатига жавоб бўларди», — деб қайд этишган Россия Давлат думаси аъзолари.

«Россия жаҳон сиёсий майдонида ўзини буюк давлат сифатида намоён этаётган паллада, иттифоқчилар билан барбод бўлган ҳарбий ва иқтисодий алоқаларни қайта тиклаши лозим. Бу биринчи галда биродар Куба Республикасига оид», — дейилади депутатлар мурожаатида.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар