Жанубий Корея терма жамоасининг формаси Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида спортчиларни Зика вирусини юқтирувчи чивинлардан ҳимоя қилади. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.

Экипировка Жанубий Корея Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) томонидан намойиш этилган. Узун енг ва қалин шимдан иборат тўпламлар ҳашоратларни қочирувчи махсус кимёвий моддалардан фойдаланиб ишлаб чиқилган. Ушбу формани спортчилар Олимпия қишлоғида кечки маросимларда кийишади.

13 февралда ЛДПР партияси депутатлари Миллий олимпия қўмитасига Зика вирусининг авж олиши муносабати билан Олимпиадани ўтказишдан воз кечишини сўраб мурожаат қилишган.

8 февралда АҚШ Олимпия қўмитаси 5-21 август кунлари Рио-де-Женейрода бўлиб ўтадиган Ўйинларга бориш ё бормасликни америкалик спортчиларнинг ўзларига ҳавола қилишди.

Зика безгаги - ўткир инфекцион касаллик. Вирус Африка, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва Тинч океани минтақасида тарқалган. Касаллик белгилари орасида безгак, тери тошмалари ва конъюнктивит қайд этилган. Зика безгагидан махсус даволаш курслари ва вакциналар ҳозирча мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинлари 5 августдан 21 августга қадар Рио-де-Женейро шаҳрида бўлиб ўтади.