Салоҳ Абдислом Францияга экстрадиция қилинди

Жаҳон 27 Апрель 2016 477

2015 йилнинг ноябрида содир этилган Париж терактлари ижрочилигида гумон қилиниб, ҳибсда сақланаётган террорчи Салоҳ Абдислом Францияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Бельгия прокуратураси маълум қилган.

Бельгиядаги нашрларда ёзилишича, уни французларга топшириш амалиёти чоршанбага ўтар кечаси махфий тарзда амалга оширилган.

Бельгияда туғилган, келиб чиқиши франциялик бўлган 26 ёшли Салоҳ Абдислом 130 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактларни уюштирган ва гу вақтгача омон қолган икки кишидан бири ҳисобланади.

У портлашлар вақтида Парижда бўлганини инкор этмаган.

У шунингдек, терактлар ташкилотчиларидан бири ҳисобланади. Полиция тахминига кўра, у охирги лаҳзада ўзинини портлатишни истамаган.

Адвокат Свен Марининг айтишича, унинг мижози Бельгия ва Франция полицияси билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган.

"Унинг кўрсатмалари олтиндан қиммат бўлиши мумкин", деган Мари.

Абдислом 18 март куни Брюссель яқинида қўлга олинганди. Унинг қўлга олинишидан 4 кун ўтиб, Брюссель аэропорти ва метросида терактлар амалга оширилди. Бу портлашлар туфайли 35 киши ҳалок бўлиб, 300дан ортиқ киши жароҳатланди. Лекин Бельгия ҳукумати бу терактлар ўртасида боғлиқлик йўқлигини билдирди.

Абдислом билан бирга яна 4 киши Париж терактларига алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинганди.

Аввалига у ўзини Франция ҳукуматига топширишларига розилик билдирмади, аммо кейинроқ ўз фикрини ўзгартирди. Адвокатнинг изоҳлашича, унинг мижози Франция ҳукуматига барчасини изоҳламоқчи.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар