Шойгу Башар Асад ҳокимиятдан кетганда ҳам Сурияда тинчлик ўрнатилишига шубҳа билдирмоқда

Жаҳон 27 Апрель 2016 494

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Халқаро хавфсизлик бўйича V Москва конференциясида қилган чиқишида, Сурия президенти Башар Асад ҳокимиятдан четлатилган тақдирда ҳам мамлакатдаги қон тўкилишларга барҳам берилмайди, деган фикрни билдирди.

«Ғарб ҳамкасбларимизнинг: "Башар Асад кетса, Суриядаги қон тўкишлар ўз-ўзидан барҳам топади, АҚШ етакчилигидаги коалиция эса Россияни қўллаб-қувватлайди", деган фикрларини кўп эшитамиз», — деган Россия мудофаа вазири.

Аммо, унинг айтишича, бу каби «яхши ниятлар»га негадир ишониш қийин.

«Ҳақли савол туғилади: Ироқда Саддам Ҳусайн, Ливияда Муаммар Қоззофий бошқарувига барҳам берилганидан сўнг, ким у ерларда тинчлик ўрнатиш ва тартибни таъминлашга халақит қилди?» — деб қайд этган Россия мудофаа маъмурияти раҳбари.

Бундан аввал, ОАВда Эрон раҳбарияти Башар Асад ва унинг оиласига бошпана беришга тайёрлиги хусусида хабарлар пайдо бўлганди. Расмий Теҳрон Асадга у ердан Суриядаги ҳарбий кампаниясини бошқариш учун имконият яратилишига ваъда берган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар