Open Road Films студияси Оливер Стоун томонидан суратга олинган «Сноуден» фильмининг илк трейлерини намойиш этди.

Роликда дастурчи Эдвард Сноуден қандай қилиб АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига келиб қолгани, кейин эса Америка миллий хавфсизлик хизмати бутун дунё бўйлаб интернет фойдаланувчилари ва мобиль алоқалар кузатуви ҳақидаги махфий маълумотларни матбуотда тарқатишга қарор қилгани ҳақида қисқача ҳикоя қилинган.

Фильмдаги бош ролни Жозеф Гордон-Левитт ижро этган. Шунингдек, Рис Иванс, Шейлин Вудли, Николас Кейж ва Тимоти Олифантни ҳам фильмда кўриш мумкин. Кинонинг АҚШдаги премьераси 16 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.