ОАВ маълумотларига кўра, Youtube’да чоп этилган видеоёзувлардан бирида суриялик арманлар Башар Асаддан уларни бутун дунё "ўртамиёна мухолифат" деб атаётган жангарилар зулмидан қутқаришни илтижо қилиб сўрашаётгани тасвирланган.

Видеода бир эркак ва аёл мухбирга уларнинг кўз ўнгларида ҳар куни содир этилаётган даҳшатлар ҳақида сўзлаб беришади. Видеодагиларнинг барчаси Ҳалаб вакилларидир.

Видеога изоҳларда "президент террорчиларга қарши нимадир қилиши кераклиги", тинч аҳоли террорчилар шаҳардан қувиб чиқарилиши учун бомбардимонларга ҳам чидашга тайёрликлари айтилган.

Асад армияси шаҳарни жангарилардан озод эта олди. Бироқ ўт очишни тўхтатиш сулҳига қарамасдан, террорчилар тинч аҳолини ўлдириш ва ҳарбийларни ўққа тутишни давом эттирмоқда.

24 апрелда террорчилар Ҳалабга навбатдаги ҳужумни амалга оширди. Ҳужум оқибатида бир неча киши яраланган, бир аёл ҳалок бўлган.