Тошкентдаги бир қатор болалар боғчалари тўлиқ таъмирдан чиқарилади

Жамият 27 Апрель 2016 1296

Август ойи охиригача Тошкентда қатор мактабгача таълим муассасалари тўлиқ таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш тендерини Ўзбекистон пойтахти ҳокимияти “Ягона буюртма хизмати” муҳандислик компанияси эълон қилди («Вечерний Ташкент» газетасида).

30та мактабгача таълим муассасасини (МТМ) таъмирлаш ишларининг бошланғич умумий қиймати маҳаллий бюджет ҳисобидан 23,772 миллиард сўмни ташкил этади (ҚҚС инобатга олинмаган ҳолда).

Капитал таъмирдан чиқариладиган МТМлар:

  • Олмазор тумани: 52, 94 ва 472-сонли МТМлар;
  • Бектемир тумани: 574-МТМ;
  • Миробод тумани: 127 ва 507-МТМ;
  • Мирзо Улуғбек тумани: 403, 446 ва 466-МТМ;
  • Сирғали тумани: 45, 87 ва 459-МТМ;
  • Учтепа тумани: 360, 409 ва 465-МТМ;
  • Чилонзор тумани: 89, 368 ва 462-МТМ;
  • Шайхонтоҳур тумани: 27, 448 ва 491-МТМ;
  • Юнусобод тумани: 160, 253, 417 ва 499-МТМ;
  • Яккасарой тумани: 348 ва 357-МТМ;
  • Яшнобод тумани: 129, 557 ва 602-МТМ.
Кўпроқ янгиликлар