Венесуэла давлат хизматчилари ҳафтада икки кун ишлайдиган бўлишди

Жаҳон 27 Апрель 2016 458

Венесуэлада ташкилотлар ва корхоналар томонидан электр энергиясини тежашнинг антиқа усули ўйлаб топилди. Мамлакат вице-президенти Аристобуло Истуриснинг маълум қилишича, шу мақсадда жорий қилинаётган янги иш тартибига кўра, давлат хизматчилари ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари ишга келишади холос.

Бундан аввал, Венесуэла ҳукумати жума кунини ҳам дам олиш куни деб эълон қилган, электр энергия узатишни даврийлаштирган ҳамда соат милларини 30 дақиқа олдинга сурган эди. Буларнинг барчаси, мамлакатдаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларга қарши чоралар сифатида амалга оширилганди.

"Давлат идора ва ташкилотлари учун жумадан ташқари чоршанба ва пайшанба кунларини ҳам дам олиш куни деб белгилашга қарор қилинди. Халқ таълими муассасалари ҳам шу кунларда ишламайди", — дея Истурис сўзларини келтиради El Nacional портали.

Хабарларга қараганда, "Эль-Гури" ГЭСдаги мамлакатнинг энг йирик сув омборида сув сатҳи энг қуйи кўрсаткичга тушиб кетган. Энергетика вазири Луис Мотта Домингеснинг маълум қилишича, ҳозирда унинг сатҳи 241,6 метрни ташкил этмоқда. Бунгача у 2003 йилда 244 метргача пасайган эди. Ҳукумат вакиллари "Эль-Ниньо" иқлим кўринишини сув сатҳи пасайишининг асосий омили, деб айтишмоқда.

Умуман, сўнгги йилларда Венесуэла электр таъминотида кенг қамровли узилишлар бўлиши одатий тусга кириб қолган. Бу ҳолат, айниқса, иссиқ мавсумда кўпроқ кузатилади. Венесуэла электр энергетика соҳаси Уго Чавес даврида миллий мулкка айлантирилиб, давлат ҳисобига ўтказилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар