Англиянинг «Манчестер Сити» клуби сардори Венсан Компани Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал «Реал»га қарши дастлабки учрашуви (0:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Нолли дуранг – бу жуда хавфли ҳисоб. Агар биз Мадридда гол уришни эплай олсак, унда вазият кескин ўзгариб кетади.

Бундай ҳужумкор жамоага қарши ўйнаганингда гол ўтказиб юбормаслигинг қийин. «Реал» бизни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилди. Ўзимиз билан фахрланишимиз мумкин, чунки иккита учрашувнинг бирида гол ўтказмасликни эплай олдик.

Харт стандарт вазиятларда бир қатор ажойиб сейвларни амалга оширди», дея гапириб ўтган Компани.