Восточний космодромидан амалга ошириладиган биринчи парвознинг янги санаси маълум қилинди

Жаҳон 27 Апрель 2016 482

Россия давлат комиссияси Восточний космодромидан "Союз-2.1а" ракета-ташувчисининг парвозини 28 апрелда Москва вақти билан соат 5:01да амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Говорит Москва" радиостанциясидаги манба маълум қилди.

27 апрелда амалга оширилиши керак бўлган парвоз бекор қилинди. Парвозни тўхтатишга буйруқ парвозга бир дақиқа қолганда берилган. Парвоз майдончасида ўрнатилган ракета орбитага "Михайло Ломоносов", "Аист-2Д" ва "SamSat-218Д" сунъий йўлдошларини олиб чиқиши керак. Парвозни кузатгани Благовещенскга Россия президенти Владимир Путин етиб келди.

Кейинроқ Путин парвознинг бекор қилиниши сабаби космодромда эмас, балки ракета мажмуасида эканлигини айтган. Путин бу муаммоларни янги техникани ўзлаштиришда юз бериши мумкин бўлган табиий қийинчиликларга йўйган.

Космодромнинг қурилиши маблағларни талон-тарож қилиш ҳамда ишчиларнинг иш ҳақи ушланиши туфайли оммавий иш ташлашлари ва очлик эълон қилишлари билан боғлиқ можаролар билан бормоқда. Ўтган йил январида Россия Ҳисоб палатаси раҳбари Татьяна Голикова космодром қурилишида талон-тарож қилинган маблағ миқдори 13 млрд рублдан ошиб кетганини маълум қилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар