“Ўзбек халқига тинчлик керак, омонлик керак!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Маданият 28 Апрель 2016 2402

Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган, оловли майдонларда ўз юртининг тинчлиги ва озодлиги, оиласи, фарзандларининг хотиржамлиги учун курашган инсонлар мудом халқимиз ардоғида. Беаёв жангларда жон фидо қилган боболаримиз хотираси қалбларимизда абадий яшайди. Бугун орамизда яшаётган 6 мингдан зиёд иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига давлатимиз томонидан ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Ҳар йили, жумладан, жорий йилнинг 18 апрелида «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг эълон қилиниши ҳам шундан далолатдир.

Президентимиз Ислом Каримов мудҳиш ва аёвсиз урушнинг такрорланмаслиги учун унинг илдизлари яна униб чиқишининг олдини олиш ҳозирги вақтда энг долзарб, энг муҳим муаммо бўлиб қолаётганига жиддий эътибор қаратмоқда. «Дунёнинг кўпгина минтақаларидаги қарама-қаршилик, қуролли тўқнашувлар, қонли фожиалар, ён атрофимиздаги нотинч аҳвол, аввало, Афғонистонда 35 йилдан зиёд вақт мобайнида давом этаётган таҳликали вазият Ватанимизни ҳар қандай бало-қазолардан асраш учун сезгир ва доимо огоҳ бўлиб яшашимизни талаб қилади», деган фикрлари табиийки, ўз оиласини, фарзандларини эртанги куни ҳақида ўйлайдиган ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмайди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 27 апрель куни Республика маънавият тарғибот маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент ахборот технологияларида «Ўзбек халқига тинчлик керак, омонлик керак!» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни ташкил этишдан мақсад: талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда кексаларни эъзозлаш, тарихни билиш, миллий ўзликни англаш фазилатларини шакллантириш, узоқни кўзлаб, ён-атрофимиздаги, дунёдаги вазиятни холисона таҳлил қилиб, биринчидан, бугун қандай мураккаб ва таҳликали замонда яшаётганимизни англашда ёшларга кўмак бериш, иккинчидан, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, учинчидан эса, илмли, масъулиятли, интизомли, ватанпарвар ва фидойи мутахассисларни тарбиялашда амалга оширилиш лозим бўлган вазифаларни яна бир бор таҳлил қилишдан иборатдир.

Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази вакиллари, университет раҳбарияти ва талабалари, халқимиз ардоғидаги театр ва кино актёрлар, шоирлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар