Куни-кеча Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига Суриядаги "Ахрор Аш-Шом" ва "Жайш Ал-Ислом" гуруҳларини террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритишни таклиф қилганди.

Вашингтон эса ўт очишни тўхтатиш тартибини мунтазам бузаётган бу гуруҳларнинг санкцион рўйхатга киритилишига қарши чиқмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер бу гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш сулҳининг бир қисми ҳисоблангани учун уларнинг санкцион рўйхатга киритилишини Суриядаги можарони тартибга солишда "бемаъно" эканлигини таъкидлаб ўтди.

"Фикримизча, бу ҳолат биз ҳудудда тарангликка барҳам беришга уринаётган вақтда ярашув учун фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин", деб Тонернинг сўзларини келтириб ўтди РИА “Новости” ахборот агентлиги.