«Боруссия» Ҳуммельснинг «Бавария»га ўтиш ниятида эканини тасдиқлади

Спорт 28 Апрель 2016 584

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Матс Ҳуммельс билан боғлиқ вазият бўйича баёнот берди.

Рур клуби футболчи раҳбариятни ўзининг мавсум якунлангач «Бавария»га ўтишни режалаштиргани ҳақида огоҳлантирганини тасдиқлади. Бу трансфернинг амалга ошиши мюнхенликлар томонидан билдириладиган таклифга боғлиқ бўлади. Ҳозирча «Боруссия» «Бавария»дан расман таклиф олмаган.

Дортмундликлар клуби мурожаатида Ҳуммельснинг шартномасида унинг кетиши учун талаб қилинадиган маблағ миқдори кўрсатилмагани айтилган.

27 ёшли бу футболчининг «Боруссия» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Бундан олдинроқ, Ҳуммельс «Бавария» билан 4 йиллик шартнома тузиш хусусида келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. Унинг янги жамоасидаги маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этиши айтилган.

Маълумот учун, Ҳуммельс асли «Бавария» клуби тарбияланувчиси бўлиб, у 2008 йилда «Боруссия»га ўтганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар