Буюк Британиянинг Barclays банки иқтисодий кўрсаткичларнинг пастлиги туфайли яна бир неча бўлимларини сотишга қарор қилди. Бу сафар Испания ва Португалиядаги бизнеслар сотилиши режалаштирилган, деб хабар беради Financial Times.

Хабарга кўра, банк Испаниянинг Bancopopular-e компанияси билан 1 миллиард евролик (тахминан 1,5 миллиард доллар) шартнома имзолаган.

Банк акциялари 2016 йил бошидан 21,4 фоизга арзонлаб кетган.