Британиялик лейборист аёл, парламент депутати Ноз Шаҳни икки йил аввалги антисемит интернет-мем туфайли партиядан чиқариб юборишди.

Шаҳ аслида покистонлик аёл бўлиб, Жамоат Палатасига Ғарбий Брэдфорд ҳудудидан сайланган. У билан боғлиқ можаро 2016 йилнинг 26 апрелида "Гай Фокс" сиёсий блогида аёлнинг икки йил аввалги Facebook'даги ёзишмасининг скриншоти чоп этилганидан сўнг бошланди. Шаҳ у пайтлар депутат бўлмаган, у Facebook'да Фаластин-Исроил зиддиятларини ҳал қилиш учун Исроил аҳолисини АҚШга кўчириб ўтиб, улар учун 51-штат ташкил қилиш таклиф этилган интернет-мемни ўз дўстлари билан бўлишган. Мем муаллифининг фикрича, бундай қадам фаластинликларга ўз ерларини қайтариб олиш имконини беради ва Америка бюджетини яҳудийлар мамлакатига йиллик дотациядан халос қилади. Бундан сўнг депутат Исроилнинг Ғазодаги "Мустаҳкам қоя" ҳаракатларини Адольф Гитлернинг ҳаракатларига тенглаштирган.

Бу маълум бўлганидан кейин Шаҳ Буюк Британиядаги яҳудийлар жамоатчилиги, лейбористлар ва сиёсий рақиблари томонидан танқидга учради. Жумладан, Дэвид Кэмерон унинг изоҳини ирқчиликка йўйди ва уни шу пайтгача партиядан чиқариб юборилмаганлигига ҳайратини билдирди.

Шаҳнинг парламент ва матбуотда кўп марта узр сўрашига қарамай лейбористлар етакчиси Жереми Корбин охир-оқибат жамоатчилик босимига ён бериб, депутатнинг розилиги билан унинг аъзолигини ички тергов тугагунга қадар вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Тақдир тақозосига кўра, ўтган икки йил ичида Исроил сиёсатига қарашлари ўзгарган Шаҳ Британиядаги антисемитизм билан боғлиқ тергов бўйича Жамоатчилик палатасининг аъзосилигича қолмоқда.

Сўнгги йилларда ҳуқуқ тарғиботчилари қиролликда яҳудийларга қаршиликнинг сезиларли даражада ўсганини маълум қилишмоқда. 2014 йилда 1168 антисемистик можаролар қайд этилган, бу рақамлар чуқур ташвишга солади ва "барча учун огоҳлантириш"дек.

Буюк Британияда 291 минг яҳудий яшайди. Улар мамлакат аҳолисининг тахминан 0,45 фоизини ташкил қилади.