"Дорул-Қуръон" Бутунроссия Қуръон ҳофизлари танлови ғолиби Эронга юборилади, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлиги. Танлов Санкт-Петербургда ўтмоқда.

Танлов иштирокчилари икки йўналиш: "Тиловат" (Қуръони карим матнини қироат билан ўқиш) ва "Ҳивз" (ёддан айтиш) бўйича мусобақалашмоқдалар.

"Икки йўналиш ғолибларига охирги моделдаги гаджетлар харид қилиш учун етадиган пул мукофотлари берилади, энг яхши ҳофиз эса Эрондаги ҳар йилги халқаро танловда Россия номидан иштирок этади", деб айтилди танлов ташкилий қўмитасида.

Танловда Сочи, Москва, Санкт-Петербург, Рязань, Уфа, Грозний, Қозон, Дарбант, Маҳачқальадан 23 киши иштирок этмоқда.

Танлов Россияда учинчи, Санкт-Петербургда эса биринчи марта ўтказилмоқда. Тадбир Санкт-Петербургдаги Мусулмон маданияти кунларининг бир қисми бўлди.