Chevrolet Cruze негизида янги Cadillac ишлаб чиқилади

Технология 28 Апрель 2016 1840

Cadillac’нинг янги модели Mercedes-Benz CLA ва Audi A3 билан харидорлар учун курашиши кутилаяпти. У сўнгги авлод Chevrolet Cruze’нинг олдетакчи платформаси асосида ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ўз ички манбаларига таянган ҳолда GM Inside News хабар қилмоқда.

Лойиҳа D2JL индекси билан белгиланган. Бунда D2 Delta’нинг 2 авлод шассисини англатади. J – хетчбекни, L – ҳарфи эса янгилик Cadillac учун мўлжалланганини билдиради.

GM Inside News’нинг қайд этишича, ҳозирча Cadillac’дагилар қанақа беш эшикли машина – хэтчбек ёки Chevrolet Volt’нинг сўнгги авлодига ўхшаш лифтбек ишлаб чиқарадими, номаълум.

Шу нарса аниқки, янгилик икки хил: 1,5 ва 2,0 литрлик бензинли турбомотор билан ишлаб чиқилади. Кучлироқ двигатель моделнинг қимматроқ тўпламларига ўрнатилади. Уларнинг иккиси ҳам саккиз диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.

General Motors’нинг тахминига кўра, янги маҳсулоти Chevrolet Cruze’га нисбатан 6-9 минг долларга қимматроқ бўлади. Аммо у қачон бозорда пайдо бўлиши аниқ эмас.

Бундан аввал, Cadillac бренди Mercedes-Benz CLA билан рақобат қила оладиган машина устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар қилинган эди. У орқа томони етакчи бўлган Alpha платформасида ишлаб чиқилиши айтилганди. Айни шасси ATS ва CTS’ларнинг сўнгги авлодларида қўлланилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар