Coca-Cola заводларидан бирининг директори қотиллигида гумонланувчи айбдор деб топилди

Жамият 28 Апрель 2016 619

Санкт-Петербургда ҳукм чиқарувчилар суди бир овоздан Вячеслав Финогеновни Coca-Cola заводи директори Дмитрий Сошневнинг қотиллигида айбдор деб топди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

"Ҳукм чиқарувчилар бир овоздан айблов ҳукмини чиқардилар. Судланганлардан бири Денис Чхитаури айбловнинг гиёҳванд моддаларни сақлаш қисми бўйичагина оқланди", деб маълум қилинди суд матбуот хизматида.

Таъкидланишича, Сошнев Чхитауридан гиёҳванд модда харид қилиб юрган ва қотиллик куни у билан учрашув белгилаган.

Тергов тахминига кўра, 2014 йил ноябрида Финогенов ва Чхитаури алдов йўли билан Сошневга гаражлар олдида учрашув белгилаган. У ерда Финогенов Сошневга ов қуроли обрезидан ўқ узиб, уни ўлдирган.

Айбланувчилар воқеа жойидан Сошневга тегишли бўлган 160 минг рубль, "БМВ" автомобили ва унинг ҳужжатларини ўғирлаб кетишган. Жиноятчилар автомобилни бир миллионга сотмоқчи бўлишган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар