Европа Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги иккинчи жуфтликнинг дастлабки ўйинида "Атлетико" жамоаси "Бавария" футболчиларини қабул қилди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Сауль Нигуес кутилмаган юришни амалга оширди. У 3 футболчини алдаб, "Бавария" жарима майдончасига кириб келди ва олис бурчак томон аниқ зарба бериб учрашувдаги ҳисобни очишга эришди.

Иккинчи бўлимда эса Симоне шогирдлари кучли прессинг орқали эмас, позицион ҳимоялана бошлашди. Мюнхенликлар дастлабки 15-20 дақиқа ичида "матрасчилар"ни жарима майдончаси ичига қамаб қўя олишди. Давид Алабанинг олис масофадан берган зарган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. "Атлетико" эса баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида ундан кам бўлмаган ҳужум билан жавоб қайтарди. Рибери майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Торрес жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва оёғининг ташқи томони билан олис бурчакка зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Габи яна 16 метрдан зарба берди. Нойер эгаллади. Учрашув "Атлетико"нинг 1-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Жавоб ўйини 3 - май куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси. 1/2 финал. Биринчи ўйин.

"Атлетико" - "Бавария" 1:0
Гол: Сауль 11.
Огоҳлантиришлар: Коста 40, Нойер 82, Бенатиа 82, Сауль 84, Видаль 88.

"Атлетико": Облак, Хуанфран, Хименес, Савич, Филипе Луис, Сауль (Парти 85), Габи, Аугусто, Коке, Гризманн, Торрес.

"Бавария": Нойер, Лам, Мартинес, Алаба, Бернат ( Бенатиа 77), Алонсо, Видаль, Тиаго ( Мюллер 70), Коста, Коман ( Рибери 64), Левандовски.