Франция парламентининг қуйи палатаси — Миллий Ассамблеяда Россияга қарши санкциялар муддатини узайтириш масаласи бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтган. Унда қуйи палатанинг 577 нафар аъзосидан 101 депутати иштирок этган. Овоз бериш жараёнида иштирок этганларнинг аксарияти ушбу санкциялар муддати поёнига етгач, бекор қилиш резолюциясини маъқуллашган. Миллий Ассамблея сайтига жойланган маълумотлар шундан далолат беради.

Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ташаббусини 55 нафар парламентарий қўллаб-қувватлаган. 44 депутат қарши чиққан. Айтиш жоизки, бундай мазмундаги ҳужжатнинг қабул қилиниши тавсия маъносига эга. Франция ижроия ҳокимиятига уни бажариш мажбурияти юклатилмайди.

Ушбу резолюцияни "Франция-Россия мулоқоти" уюшмаси ҳамраиси депутат Тьерри Мариани илгари сурган. У 2015 йил июль ойида француз депутатлари делегациясига раҳбарлик қилиб, Қримга ташриф буюрган эди.