"Газпром" ўзининг Gasum компаниясидаги улушини сотиб юборгани маълум бўлди

Иқтисодиёт 28 Апрель 2016 786

"Газпром" 2016 йил январда Финляндиянинг Gasum компаниясидаги 25 фоизлик улушини Финляндия ҳукуматига 251 млн еврога сотиб юборган, деб айтилмоқда Россия газ холдинги ҳисоботида.

2015 йил декабрда "Газпром" Gasum акциядорлик капиталидан чиқиши мумкинлигини эълон қилганди. Финляндия вазирлар маҳкамасида Россия компаниясига тегишли улушни сотиб олиш бўйича қарорни газ ўзининг турли шаклларида мамлакатнинг энергия таъминотида муҳим роль ўйнаши ва кўмирдан фойдаланишдан воз кечишни осонлаштириши билан тушунтирилган. Финляндия ҳозир секин-асталик билан кўмирдан воз кечмоқда.

Gasum Oy компанияси Финляндияда табиий газ импорти ва уни тақсимлаш билан шуғулланади. 2015 йил ноябрда Финляндия ҳукумати компаниянинг асосий акциядорига айланган. Жумладан, у компаниянинг Fortum фин компанияси ва E.ON немис компаниясига тегишли улушларини сотиб олиб, акциялар пакетини 75 фоизга етказганди.

Кўпроқ янгиликлар