Нидерландия қочқинлар интеграцияси учун қўшимча 700 миллион евро ажратади

Жамият 28 Апрель 2016 541

Нидерландия ҳукумати яқин икки йил ичида бошпана излаб юрганлар интеграцияси учун қўшимча 700 миллион евро ажратади. Бу ҳақида Нидерландиянинг телерадио корпорацияси хабар беради.

Телеканал маълумотига кўра, маблағлар қочқинларнинг таълими, тил ўрганиши ва бошқа эҳтиёжларига сарфланади. Мазкур пулларнинг ажратилиши Нидерландия муниципалитет ассоциацияси ҳамда мамлакат ҳукумати ўртасида имзоланган битимнинг бир қисми ҳисобланади.

Мазкур битимни тузишдан кўзланган асосий мақсад, қочқинлар голландлар жамиятига тезроқ мослашиб кетиши, яъни турар-жой топилиши биланоқ дарҳол иш билан таъминланишига яқиндан кўмак беришдир. Бунинг учун эса улар ҳолланд тилини ҳеч бўлмаганда бошланғич босқичида билишлари зарур бўлади. Уларнинг фарзандлари ҳам ота-оналари турар-жой билан таъминлангунига қадар мактабларда таҳсил олиш имконига эга бўлишади.

Ўз ўрнида шаҳар ҳокимияти мамлакатда яшаш ҳуқуқини олган инсонларга кўпроқ жамоат уйларини тақдим этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Бу эса марказий ҳудудларда уй ахтариб юрган қочқинларни вақтинчалик камайтиришга ёрдам беради.

Мазкур маблағлар Ташқи савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш вазирлиги томонидан қочқинларга йўналтирилган ижтимоий кўмак воситаларига қўшимча бўла олади. Маълумотларга кўра, 2015 йилда идоралар турар-жой излаб юрган инсонлар учун (уларнинг аризаларини кўриб чиқиш, уй ва озиқ-овқат билан таъминлашга) 1,3 млрд еврога яқин харажат қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар