Hyundai электрокар ишлаб чиқади

Технология 28 Апрель 2016 752

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси 2018 йилда бутунлай электрмоторда ишлайдиган кроссоверни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниядаги манбасига таянган ҳолда The Korean Herald газетаси ёзмоқда.

Янги йўлтанламасни ишлаб чиқишга оид тадқиқот ишлари Hyundai’нинг Намьянгдаги илмий-тадқиқот марказида бошланиб кетган. Унинг батареялари бир марта қувватлантирилгач, 320 км.гача масофани босиб ўта олади. Бу эса Ioniq гибрид моделининг аккумулятор ёрдамида босиб ўтадиган масофасидан 2 марта кўпдир.

Toyota Prius’га рақобатчи бўлиши кутилаётган Hyundai Ioniq’нинг тақдимоти 2016 йил бошларида бўлиб ўтганди. Унинг куч агрегатига 105 от кучига эга 1,6 литр ҳажмли бензинли мотор ва 43,5 қувватли электр мотор киритилган. Бундан ташқари, тўпламга литий-полимер батареяси ва олтибосқичли «автоматик» узатмалар қутиси киради.

Февраль ойида бўлиб ўтган Чикаго автосалонида Kia Niro гибрид модели ҳам оммага намойиш этилганди. У ҳам Ioniq платформасида ишлаб чиқилган ва унинг куч агрегатлари ўрнатилганига қарамай, «Ниро» матбуот ҳамда жамоатчиликнинг кенг қизиқишини уйғота олди. Айни ҳолат, Hyundai келгуси электрокарини йўлтанламас сифатида ишлаб чиқиш борасида қарор қилишига омил бўлди.

Бундан аввал, Hyundai 2017 йилда янги авлод ёқилғисида ишловчи моторга эга машинани ишлаб чиқиши ошкор бўлганди. У, водородли кроссовер ix35 Fuel Cell ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар