Ислом тараққиёт банки Қозоғистонга 300 миллион доллар ажратади

Иқтисодиёт 28 Апрель 2016 1603

Ислом тараққиёт банки Қозоғистонга давлат кафолати остида сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 300 миллион доллардан ортиқ маблағ тақдим этади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ушбу келишув Ислом ташкилоти Бош Ассамблеясининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича таъсис мажлиси давомида имзоланди.

Ҳужжатни республика қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Маҳмудбеков ва ИТБ президенти Аҳмад Муҳаммад Али Ал-Маданий имзолади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида Олма-Ота вилоятида 15та аҳоли яшаш пунктларида умумий узунлиги 680 километрли оқава суд қувурлари қурилиши режалаштирилган. Ушбу мақсадларда 75,3 миллион доллар маблағ сарф этилади.

Кейинги “Қозоғистон Республикасида ирригацион ва дренаж тизимни реконструкция қилиш” лойиҳаси эса 235 миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар